Кириш Регистрация

«Барса» Гордон трансферидан кейин Бастонидан бутунлай воз кечди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони келаётган ёзда «Барселона»га ўтмайди. Италиялик футболчи узоқ вақт давомида «кўк-анорранглилар»нинг устувор мақсади ҳисобланиб келинган, аммо якунда Каталония клуби ҳужум чизиғини кучайтиришга эътибор қаратишга қарор қилди.

Яқинда «Барса» «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг 70-80 миллион евро эвазига трансфери бўйича келишувга эришди. Diario Sport нашрининг хабар беришича, бу қарор Бастони билан боғлиқ битимга якуний нуқтани қўйди.

Катта эҳтимол билан «Барселона» ҳужум чизиғига инвестиция киритишда давом этади. Айни пайтда Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш борасидаги гап-сўзлар тинмаяпти.

Маълумот учун, Алессандро Бастонининг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:47, 28.05.2026.
Ўқилди: 409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик