«Ювентус» Чемпионлар лигасига чиқа олмаганидан сўнг, муҳим ўйинчиларидан бири билан хайрлашишига тўғри келиши мумкин. Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоа А Серияда атиги олтинчи ўринни эгаллади ва келаси мавсумда «бьянконерилар» Европа лигасида иштирок этади.
Transfer News Live нашрининг Gazzetta dello Sport'га таяниб хабар беришича, Турин клубига трансферлар орқали қарийб 60 миллион евро ишлаб олиш талаб этилади. Жамоадан кетиши мумкин бўлган номзодлар қаторида Андреа Камбьясо, Глейсон Бремер, Кефрен Тюрам ва Франсишку Консейсау бор.
Клубдаги ягона «дахлсиз» футболчи сифатида 21 ёшли ҳужумчи Кенан Йилдиз эътироф этилмоқда. Transfermarkt порталига кўра, ёш турк юлдузининг трансфер нархи 75 миллион еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда Йилдиз 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.













