Кириш Регистрация

«Интер» ва «Ливерпуль» келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Интер» ва «Ливерпуль» ярим ҳимоячи Кёртис Жонснинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.

Манбага кўра, яқинда Монакода «Интер» спорт директори Пьеро Аузилио ва «Ливерпуль» вакили Ричард Хьюз ўртасида трансфер масаласи бўйича учрашув бўлиб ўтган. 22 ёшли ярим ҳимоячи қишги трансфер ойнасидан буён «Интер»нинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Милан клуби Жонсни юқори савияда ўйнаш тажрибасига эга истиқболли футболчи деб ҳисоблайди.

Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишув мавжуд эмас, бироқ музокаралар давом этмоқда. Аввалроқ «Ливерпуль» футболчини тахминан 30 миллион еврога баҳолаётгани, «Интер» эса 20 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Киритилди: 12:27, 28.05.2026.
Ўқилди: 504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик