«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Corriere dello Sport нашри маълумотларига кўра, «Челси» сербиялик форвардни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Футболчи 26 май куни Лондондаги меҳмонхоналардан бирида кўриниш берди. Бу ҳолат Влаховичнинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишларнинг янги тўлқинини келтириб чиқарди.
Душан Влахович 2022 йилда «Фиорентина»дан «Ювентус»га 85 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда форвард Турин клуби сафида барча мусобақаларда 23 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали Влаховичнинг трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













