Кириш Регистрация

Габриэль Жезус собиқ клубига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус Бразилияга қайтиши мумкин. Nosso Palestra нашрининг хабар беришича, «Палмейрас» форвардни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор ва у билан алоқада бўлиб турибди. Бироқ футболчи «Арсенал»даги келажаги ноаниқ бўлишига қарамай, камида яна икки ёки уч йил Европа футболида қолишни ният қилган.

Шунингдек, Жезуснинг хизматларига «Атлетико» ва «Милан» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Габриэль Жезус «Палмейрас» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2022 йилда «Манчестер Сити»дан «Арсенал»га 52 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда Жезус Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:05, 28.05.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик