Кириш Регистрация

Германия клуби Гласнер билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас»ни тарк этаётган австриялик мутахассис Оливер Гласнер фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «Байер» раҳбарияти мураббий билан эҳтимолий ҳамкорлик борасида музокараларни бошлаб юборган. Ўтган мавсумда Леверкузен жамоаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. «Байер» 59 очко тўплаб, Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди.

Қўшимча қилиш жоизки, куни кеча Гласнер «Кристал Пэлас» билан Конференциялар лигаси ғолибига айланди. Финал учрашувида «бургутлар» Испаниянинг «Райо Вальекано» жамоасини минимал ҳисобда (1:0) мағлубиятга учратди.

Киритилди: 13:06, 28.05.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик