Кириш Регистрация

Куман: «Бурчак зарбалари бўлмаганида, «Арсенал» АПЛда ғолиб чиқмасди»

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Лондоннинг «Арсенал» жамоасининг хавфли қуроли бўлмиш бурчак зарбалари хусусида ўз фикрларини билдирди. Нидерландиялик мутахассиснинг фикрича, агар бурчак зарбалари бўлмаганида, «канонирлар» Англия чемпиони бўла олмасди.

«Арсенал» Премьер-лигада айнан бурчак зарбалари эвазига ғолиб чиқди. Агар бурчак зарбалари бўлмаганида, улар чемпионатни ютиша олмасди», — дея Куманнинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпиони бўлди. 2025/2026 йилги мавсум давомида «канонирлар» бурчак зарбаларидан сўнг кўплаб голлар уришди. Ушбу голларнинг баъзилари баҳсли вазиятларни келтириб чиқарди, чунки лондонликлар дарвозабонларни жарима майдончасида блоклашга ҳаракат қилишган.

Киритилди: 13:11, 28.05.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик