Кириш Регистрация

Винисиус: «Уникидек зарбам бўлганида...»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Челси» вингери Эстеваонинг жароҳати туфайли Бразилия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатига бора олмаслиги ҳақида фикр билдирди.

«Эстеваонинг Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги ачинарли. Бироқ у янада яхшироқ формада қайтишига ишонаман. Унинг иқтидори ақлбовар қилмас даражада. Агар менда уникидек зарба бўлганида, кўпроқ гол урган бўлардим. У жуда ёш, шубҳасиз, у дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланади», — дея Винисиуснинг сўзларидан иқтибос келтиради CazeTV.

Эслатиб ўтамиз, Эстевао апрель ойида Англия чемпионати доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда сон мушагининг тўртинчи даражали узилишини орттириб олган эди. Ушбу жароҳат туфайли у нафақат Жаҳон чемпионатини, балки Англия Премьер-лигасининг кейинги мавсум стартини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Киритилди: 13:15, 28.05.2026.
Ўқилди: 948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик