«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goals Zone нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, англиялик футболчининг хизматларига Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбариятининг ҳисоблашича, тўғри ёндашув орқали Рэшфорд жамоанинг ҳужум чизиғини янада кучайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсумни Маркус Рэшфорд ижара асосида «Барселона»да ўтказди. Каталония клубида ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд бўлса-да, «кўк-анорранглилар» катта эҳтимол билан ушбу имкониятдан фойдаланмайдилар.













