Кириш Регистрация

«Аталанта» Мусани «Милан»дан сотиб олмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» раҳбарияти марказий ярим ҳимоячи Юнус Мусанинг келажаги борасида бир қарорга келди. Америкалик футболчи 2025/2026 йилги мавсумни Бергамо клубида ижара асосида ўтказган эди.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, бергамоликлар Мусанинг шартномасидаги сотиб олиш бандини фаоллаштирмайдиган бўлишди — футболчи «Милан»га қайтади.

23 ёшли хавбек «Аталанта» сафида барча турнирларда жами 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Раффаэле Палладино бошқарувидаги жамоа А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллади. Келаси мавсумда клуб Конференциялар лигасида иштирок этади.

Киритилди: 16:45, 28.05.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик