Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Рангник «Милан» бош мураббийи бўлмайди

Баҳо:
+-1 | -

Ральф Рангник «Милан» бошқарувини қўлга олмайдиган бўлди. Аввалроқ, Австрия терма жамоаси устозининг номзоди Златан Ибрагимовичга маъқул келгани ва «Милан» эгаларининг маслаҳатчиси Венада мутахассис билан учрашув ўтказгани хабар қилинган эди.

Sky Sport Italia нашрининг маълумотига кўра, Милан клуби ҳақиқатан ҳам 2020 йилдаги қизиқишдан сўнг яна Рангник номзодига қайтган. Бироқ музокаралар давомида мураббийлик лавозими муҳокама қилинмаган. Гап техник бўлимдаги ҳали аниқ белгиланмаган вазифа ҳақида кетган.

Қайд этилишича, германиялик мутахассис таклифни қабул қилиш учун ўз шартларини баён этган. Ушбу шартлар қаторига «россонери» учун бош мураббий ва спорт директорини шахсан танлаш ҳуқуқи киритилган.

Киритилди: 18:38, 28.05.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик