Испаниянинг «Барселона» клуби жорий трансфер ойнасида катта фаоллик кўрсатишда давом этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва футбол эксперти Фабрицио Романо маълум қилди.
Журналистнинг сўзларига кўра, каталонияликлар Энтони Гордон ва Хулиан Альварес трансферлари билан чекланиб қолмоқчи эмас. Клуб таркибни янада кучайтириш устида иш олиб бормоқда.
«Агар «Барселона» раҳбарияти Гордон ва Альварес ҳаридларидан сўнг трансфер бозорида яна фаол ҳаракатларни амалга оширса, бундан асло ҳайратланмаслик керак. Клубнинг режалари жиддий», — дея таъкидлайди Романо.













