«Барселона» Лондоннинг «Арсенал» клуби универсал ҳимоячиси Пьеро Инкапьега қизиқиш билдирмоқда. Гарчи 23 ёшли футболчи Лондон клубидаги ҳолатидан мамнун бўлса-да, Daily Mail нашри ушбу трансфер миш-мишларини тарқатди.
«Испания томони битимни амалга ошириш осон эмаслигини тушунади, аммо ўз кучини синаб кўришга тайёр», — деб қайд этади манба.
Эслатиб ўтамиз, Инкапье «Арсенал»да бир мавсумни ўтказди. У номинал жиҳатдан марказий ҳимоячи сифатида олинган бўлса-да, эквадорлик футболчи кўпинча чап қанот ҳимоясида Риккардо Калафьорини алмаштириб, фойдали ўйин кўрсатди. Ўтган мавсумда Инкапье «Арсенал» сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













