Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«Барселона» ҳужумчи учун 100 миллион евро атрофида таклиф билдирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» асосан чап қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракат қиладиган Энтони Гордоннинг трансферини якунламоқда. Энди каталонияликлар марказий ҳужумчини таркибга қўшиб олмоқчи. Матбуот анчадан бери «кўк-анорранглилар»ни «Атлетико» футболчиси Хулиан Альварес билан боғлаб келмоқда.

Журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Барселона» биринчи расмий таклифни — тахминан 100 миллион еврони тақдим этишга тайёр. Бироқ «Атлетико»нинг позицияси бошқача: мадридликлар 26 ёшли Альвареснинг трансфери учун камида 120 миллион евро олмоқчи. Шу билан бирга, Хулиан Альвареснинг ўзи ҳам «Атлетико»дан «Барселона»га ўтишни истаётганини маълум қилган.

Киритилди: 20:45, 28.05.2026.
Ўқилди: 2728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик