Кириш Регистрация
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия 1-1 Конго ДР
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-2 Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада - Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия

Рэшфорд Гордон билан шартнома имзоланганига қарамай, «Барселона»да қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

BBC журналисти Саймон Стоуннинг ёзишича, Энтони Гордоннинг «Барселона»га ўтиши Маркус Рэшфорднинг клубда қолишига тўсқинлик қилмайди. Аввалроқ «Ньюкасл» вингери «кўк-анорранглилар» сафига ўтиш учун тиббий кўрикдан ўтаётгани хабар қилинганди.

Шунга қарамай, каталонияликларда Рэшфордни «Манчестер Юнайтед»дан 30 миллион еврога сотиб олиш имконияти сақланиб қолмоқда. «Барселона» Гордонни харид қилишга устуворлик бергани ҳисобланади, чунки у ҳам чап қанотда, ҳам марказда ўйнай оладиган универсал футболчи, қолаверса, у Рэшфорддан уч ёш кичик ва маоши ҳам камроқ.

Маркуснинг товон пулини тўлаш учун охирги муддат — 15 июнь. «Барса» келишув шартларини қайта кўриб чиқмоқчи бўлган, бироқ «Юнайтед» бунга рози эмас. Шу сабабли, белгиланган муддатгача келишувга эришилмаслиги мумкин, аммо музокаралар ҳар қандай ҳолатда ҳам давом этиши эҳтимоли бор.

Стоуннинг таъкидлашича, асосий муддат — Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланганидан кейинги ва Рэшфорднинг машғулотларга қайтиши оралиғидаги уч ҳафталик давр ҳисобланади. Бу давр ичида бирор бир келишувга келиш керак, акс ҳолда «МЮ» бош мураббийи Майкл Кэррик раҳбарият жамоада кўришни истамайдиган футболчини қайтаришга тайёрми ёки йўқ, деган саволга жавоб беришига тўғри келади.

Киритилди: 20:52, 28.05.2026.
Ўқилди: 2197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик