Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Манчестер Юнайтед» Эдерсон трансферини якунлаш арафасида

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсоннинг трансфери бўйича келишувга яқин турибди, деб хабар бермоқда «ESPN» ўз манбаларига таяниб.

Маълумотларга кўра, «қизил иблислар» 26 ёшли бразилиялик футболчининг спорт ҳуқуқларини сотиб олиш учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Клуб 2026/27 йилги мавсум олдидан ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни устувор вазифа деб белгилаган. Эдерсон 2026 йилнинг ёзида жамоага келиб қўшиладиган камида икки нафар ярим ҳимоячидан бири бўлиши кутилмоқда.

Эдерсон 2022 йилнинг июлидан буён «Аталанта» сафида тўп суради, унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» портали футболчининг трансфер қийматини ҳам 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:54, 29.05.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик