Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Бавария» Влахович билан боғланди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховичга бўлган қизиқишни қайта тиклади. Катта эҳтимол билан, 26 ёшли футболчи бир ойдан сўнг якунига етадиган «кекса синьора» билан шартномасини узайтирмайди.

Tuttosport нашри хабарига кўра, «Бавария» аллақачон Влахович билан алоқага чиққан ва уни эркин агент сифатида таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мюнхенликлар сербиялик ҳужумчида Харри Кейн учун ишончли ўринбосарни кўришмоқда.

Душан Влахович учун даъвогарлар орасида «Ньюкасл» ва «Наполи» клублари ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, ушбу форвард ўтган мавсумда «Ювентус» сафида барча турнирларда 23 та учрашув ўтказиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. У 2022 йил бошидан буён «бьянконери» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 11:15, 29.05.2026.
Ўқилди: 261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик