Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Пэриш: «Баъзида яхши йигитлар ғалаба қозонишади»

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» клуби ҳаммуассиси Стив Пэриш Конференциялар лигаси финалида «Райо Вальекано» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг жамоанинг тарихий муваффақиятига ҳиссиётларга бой тарзда муносабат билдирди.

«Бу ақл бовар қилмайдиган воқеа. Ҳайратланарли ютуқ. Биз барча пасайиш ва кўтарилишларни бошимиздан ўтказдик. Европа лигаси йўлланмасига лойиқ эдик. Бу баъзида яхши йигитлар ҳам ғалаба қозонишини исботлайди.

Клубни сотиб олган пайтимда, бирор кун келиб еврокубокларда ўйнашимизга ҳам ишончим комил эмасди, соврин ютиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бу ҳақиқатга айланган орзу. Биз муваффақият таъмини сездик ва шу руҳда давом этмоқчимиз. Янги даражага чиқдик ва уни сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз керак. Байрам қилиш учун бир ҳафта вақтимиз бор, кейин эса ёзда қаттиқ ишлаймиз», — дейди Пэриш Sky Sports нашрига.

Лондонликлар учун бу клуб тарихидаги учинчи соврин бўлди. Уларнинг барчаси жамоани Оливер Гласнер бошқарган 2025–2026 йиллар давомида қўлга киритилди.

Киритилди: 11:27, 29.05.2026.
Ўқилди: 241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик