Англиялик афсонавий собиқ футболчи Алан Ширер Энтони Гордоннинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди. Футболчи яқин вақт ичида «Ньюкасл»ни тарк этиб, Испанияга йўл олади. Турли манбаларга кўра, трансфер суммаси 70-80 миллион еврони ташкил қилади.
Ширер «Барселона»нинг ушбу трансфери уни ҳайратда қолдирганини тан олди. У каталонияликлар Гордонни сотиб олиш учун пул топа олишига ишонмаган эди. Эксперт Энтонини Мюнхеннинг «Бавария»си сафида кўришни кутганди. Энди эса «Барселона»да бошқа бир британиялик футболчи – Маркус Рэшфорд билан боғлиқ савол туғилмоқда.
«Барселона» мени ҳайратда қолдирди! Чунки мен уларда бунчалик маблағ борлигига ишонмагандим. Эҳтимол, улар ўз имкониятларидан унумли фойдаланишган ва энди уларда харажат қилиш учун пул бордир. Гарчи бутун суммани дарҳол тўлаш шарт бўлмаса-да, уни шартнома муддати давомида бўлиб тўлаш мумкин.
Мен Гордон «Бавария»га ўтади деб ўйлагандим. Энди улар «Барселона»да Рэшфорд билан нима қилишади? Бу бошқа масала, Маркус ва Гордонни жамоада бирга олиб қола олиш-олмасликларини билмайман», — деди Ширер.













