Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» ва «ПСЖ» жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Лондонликларнинг асосий дарвозабони Давид Райя ҳисобланади. Парижликлар дарвозасини эса Матвей Сафонов қўриқламоқда.
Жорий мавсумдаги Чемпионлар лигаси ўйинларида испаниялик дарвозабон 13 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда атиги тўртта гол ўтказиб юборди. Сафонов эса Райядан учта кам ўйин ўтказган бўлса-да, ўз дарвозасидан 12 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.
Қишда Матвей Сафонов Ренато Марин ва Люка Шевалье билан рақобатда устун келиб, асосий таркибдан жой олди. Луис Энрике ҳозирда россиялик посбонга тўлиқ ишонч билдирмоқда.













