Бельгия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско Италиянинг «Болонья» жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг «X» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Доменико Тедескони «Болонья»нинг янги мураббийи этиб тайинлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 2028 йилгача мўлжалланган шартнома тайёр. «Болонья» Даниэле Де Росси ва Раффаэле Палладино номзодларига ҳам мурожаат қилган эди, бироқ улар таклифни рад этишди», — деб ёзди Скира.
40 ёшли Тедесконинг сўнгги иш жойи Туркиянинг «Фенербахче» клуби бўлган эди. Мутахассис 2019 йилдан 2021 йилгача «Спартак»ни бошқарган.
«Болонья» Италия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсуми якунларига кўра саккизинчи ўринни эгаллади.













