«Тоттенхэм Хотспур» мексикалик ҳужумчи Сантьяго Хименесни харид қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «TUDN» хабар бермоқда.
25 ёшли форвард 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг клубни тарк этиши мумкин. Италия клубида Хименес деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва ўз фаолиятини яна тўғри йўналишга солишни жуда хоҳламоқда. Унинг «Милан»даги ҳозирги формасини инобатга олсак, у «шпорлар»га нисбатан арзонроққа тушиши мумкин. Футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил қилади.
Хименес аввалроқ «Фейеноорд» сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, 105 та учрашувда 65 та гол урган эди. «Милан» таркибида эса мексикалик футболчи 37 та ўйинда 7 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган (жорий мавсумда 18 та ўйин, 1 та гол ва 3 та голли узатма).













