«Ливерпуль» «Атлетик Бильбао» вингери Нико Уильямсга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, инглиз клуби футболчини Муҳаммад Салоҳга потенциал ўринбосар сифатида кўрмоқда. Никонинг меҳнат шартномаси 2035 йилнинг ёзига қадар амал қилади. «Transfermarkt» портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Нико Уильямс «Атлетик» сафида 32 та ўйин ўтказиб, «гол+пас» тизими бўйича 13 та очко (6 та гол ва 7 та голли узатма) жамғаришга муваффақ бўлди.













