«Райо Вальекано» устози Иньиго Перес ўз лавозимидан кетаётганини эълон қилди. Мутахассис жамоани тарк этиш қарори унга жуда оғир келганини, бироқ бу қадамни зарур деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Биз биргаликда ўз мақсадларимизга эришдик ва ҳатто ўйламаган орзуларимизни рўёбга чиқардик. Биз амалга оширган ишлардан мамнунман», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради «Mundo Deportivo».
Эслатиб ўтамиз, «Райо Вальекано» яқиндагина Конференциялар лигаси финалида «Кристал Пэлас»га минимал ҳисобда — 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ла Лигада эса Перес жамоаси саккизинчи ўринни эгаллади. Аввалроқ матбуотда янги бош мураббий қидираётган «Вильярреал» клуби мутахассисни ўз сафига таклиф қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.













