«Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм» ҳимоячиси Лука Вушковичнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Sports Boom» нашри хабар берди.
Футболчи учун даъвогарлар орасида «Интер» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари ҳам бор. Вушкович ўтган мавсумни ижара асосида ўтказди. Ҳимоячи «Гамбург» таркибида тўп сурди.
Лука Вушкович Германия клуби сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













