Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Ливерпуль» Алиссон бўйича ўз қарорини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» дарвозабон Алиссонни 2026/2027 йилги мавсумда ҳам жамоада сақлаб қолишга қарор қилди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, мерсисайдликлар клуби Алиссонни яна бир йилга сақлаб қолиш истаги борлиги ҳақида уни расман хабардор қилган.

Қайд этилишича, «Ливерпуль» бу ёз яна бир тажрибали ва муҳим футболчисини йўқотишни истамайди. Маълумки, «Ливерпуль» аллақачон ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ва ҳимоячи Эндрю Робертсон билан хайрлашган.

Алиссоннинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Бразилиялик дарвозабон «қизиллар» сафида жами 333 та учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 306 та тўп олиб чиққан.

Киритилди: 18:27, 29.05.2026.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик