Франциялик собиқ футболчи Самир Насри сўнгги вақтларда шарҳловчи сифатида фаолият юритаётган эди. Бироқ у Чемпионлар лигаси финал учрашувини шарҳлаш таклифини рад этди. Ваҳоланки, финал иштирокчиларидан бири «Арсенал» унинг собиқ жамоаси ҳисобланади.
Бунинг сабаби — Насри илгари «Марсель»да ҳам тўп тепган ва ҳалигача ушбу клуб билан боғлиқлигини ҳис қилади. «ПСЖ» ва «Марсель» эса ашаддий рақиблардир. Насри парижликларнинг эҳтимолий ғалабасини шарҳлашни марселлик сифатида ўзи учун номақбул деб топган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги финал баҳси 30 май куни бўлиб ўтади.













