Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Дембеле: «Луис Энрике — фаолиятимдаги энг яхши мураббийлардан бири»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсум финали доирасидаги «Арсенал»га қарши ўйин олдидан бош мураббий Луис Энрике ҳақида фикр билдирди. Учрашув 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

«Менимча, Луис Энрике мен ишлаган энг яхши мураббийлардан бири. У тўп билан ва тўпсиз ҳаракат қилишда ўйинимни яхшилашга катта ёрдам берди. У менга тактик ғоялар беради, мен эса уларни майдонда амалга оширишга ҳаракат қиламан. Инсон улғайгани сари унинг зиммасидаги масъулият ҳам ортиб боради. Шунингдек, ёнимда ажойиб шерикларим бор», — деди Дембеле.

Киритилди: 19:53, 29.05.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик