Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Ямал: «Жаҳон чемпионатида фаворит мақоми ҳеч нарсани англатмайди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасининг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Қизил фурия» мундиалга Европанинг амалдаги чемпиони ва турнирнинг асосий фаворитларидан бири сифатида йўл олмоқда.

«Фаворит мақоми ҳеч нарсани англатмайди – у майдонда сизга устунлик ёки қўшимча голлар бермайди. Бошқа жуда кучли жамоалар ҳам бор: масалан, амалдаги чемпион — Аргентина, таркиби даҳшатли бўлган Франция, Португалия ва Англия. Жаҳон чемпионатида барча юз фоиз куч билан ўйнайди», — деди Ямал.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 08:52, 30.05.2026.
Ўқилди: 390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик