Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсирида автомобил бошқарганликда гумонланиб қўлга олинди

Баҳо:
+ | -

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.

Хабар қилинишича, 31 ёшли англиялик футболчи 28 май, пайшанба куни Хэмпшир ҳудудидаги автомобиль йўлида тўхтатилган. У ўз автомобилида ҳаракатланаётган вақтда йўл тўсиғига бориб урилган.

Футболчи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва сақлашда гумон қилинмоқда. Шунингдек, у тегишли таҳлилларни топширишдан бош тортган. Тергов ишлари давом этар экан, Стерлинг гаров эвазига озод қилинган.

Стерлинг жорий йилнинг февраль ойидан буён "Фейеноорд" сафида тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 30 июнь куни якунланади. 2025/26 йилги мавсумда футболчи 8 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:58, 30.05.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик