Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Тошкент мезбонлик қилувчи Осиё Паралимпия қўмитасининг Халқаро анжумани тўғрисида

Баҳо:
+ | -

2013 йил 9-11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган
Осиё Паралимпия қўмитасининг Халқаро анжумани тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Осиё Паралимпия қўмитаси қисқа муддат ичида ривожланиб, Паралимпия спортини қатор давлатларда тарғиб қилмоқда. Бугунги кунда Паралимпия ўйинлари халқаро спорт ареналарда ёзги Олимпия ўйинлари даражасида кўтарилди. Бунинг яққол мисоли сифатида 2012 йил Лондон шаҳрида бўлиб ўтган XXX ёзги Олимпия ва XIV Паралимпия  ўйинларидир. Ташкилий қўмита томонидан бу иккита йирик спорт ўйинларини аъло даражада ташкиллаштирилганлиги Олимпия тарихида ўчмас из қолдирди.

2010 йил Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё Паралимпия қўмитасининг Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Марказий Осиёда энг фаол ва ривожланган Миллий Паралимпия ассоциацияси сифатида тан олинди. Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига Марказий Осиёда Паралимпия спорт турларини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, услубий ва амалий ёрдам бериш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш вазифалари юклатилди.

Шу мақсадда Осиё Паралимпия қўмитаси шу йилнинг 9-11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Тошкент Халқаро анжумани ўтказилишини маълум қилган. Анжуман Grand Mir меҳмонхонасида ўтказилиши режалаштирилган. Халқаро анжуманда Осиё давлатларининг 22 та Миллий Паралимпия қўмиталаридан 80 га яқин делегатлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Иштирок этувчи давлатлар:
1. Бирлашган Араб Амирлиги
2. Хитой
3. Малайзия
4. Жанубий Корея
5. Қувайт
6. Покистон
7. Мянмар
8. Непал
9. Эрон
10. Қатар
11. Индия
12. Саудия Арабистони
13. Япония
14. Индонезия
15. Филиппин
16. Шри-Ланка
17. Брунея
18. Қозоғистон
19. Тожикистон
20. Ироқ
21.Авғонистон
22. Ўзбекистон

Ушбу ҳаракатларнинг асосий мақсади имконияти чекланган инсонларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш ҳамда уларни шу орқали ҳаётга бўлган интилишлари ва қизиқишларини янада орттиришдан иборатдир.

Халқаро анжуманнинг асосий вазифалари:
-  Осиёда Паралимпия ҳаракатини мақсадли йўналтириш дастури асосида ривожлантириш;
-  дастурнинг тўлиқ бажарилиши ва бошқа ҳудудларга тарғиб этилишини таъминлаш;
- Осиё Паралимпия ҳаракати деклорациясини имзолаш ва ушбу деклорацияни Тошкент деклорацияси деб номлаш;
- 2014 йил Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ҳамда киритилган янги дастурлар билан таништириш;
-  давлатлар ва ҳудудлар ўртасида Паралимпия спортини ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниш;
-  аъзо давлатлар сонини кўпайтириш ва Паралимпия спортчилари ҳамда спорт турларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.
Анжуманда Халқаро Паралимпия қўмитаси вакиллари, Осиё Паралимпия қўмитаси Президенти, вице-президентлари, Бош котиби, ижроқўм аъзолари, аёллар спортини ривожлантириш бўйича вакиллари, спортчилар қўмитаси вакиллари, Осиё Миллий Паралимпия қўмиталари раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.
Молиялаштириш манбаи:

12 нафар Осиё Паралимпия қўмитаси раҳбар ва ижроқўм аъзоларининг яшаши, овқатланиш ҳамда Тошкент шаҳрига келиб-кетиш авиачипталари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳисобидан қопланади. Қолган иштирокчиларнинг барча сарф-харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан амалга оширилади.

Ички транспорт ва синхрон таржима ускунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қопланади.

11 сентябрь куни якуний кечки овқат Озиқ-овқат корхоналари уюшмаси томонидан ташкил этилади.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақил диёримизда спортга, хусусан Паралимпия спортига берилаётган улкан эътиборлари самарасида Паралимпия спортчилари йирик халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон байроғини янада юқори поғонларга кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

Тошкент Халқаро анжуманида Осиё Паралимпия қўмитаси Президенти Дато Зайнал Абу Зарин нафақат Марказий Осиёда, балки Осиё қитъасида Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга Осиё Паралимпия қўмитаси орденини топширишни маълум қилган.

Осиё Паралимпия қўмитаси ордени тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

2010 йил 12-19 декабр кунлари Хитойнинг Гуанджоу шаҳрида ўтказилган ёзги Пара Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этилгани ва ўтказилганлиги муносабати билан  Осиё Паралимпия қўмитаси томонидан Хитой Халқ Республикасининг Раиси Ху Цзиньтаога Осиё Паралимпия қўмитаси ордени тақдим этилган. Хитой Халқ Республикасининг Раиси Ху Цзиньтао номидан Гуанжоу хокими  Вань Цинлян қабул қилган.

Ушбу Орден метал хромдан ясалган, олтин суви билан юритилган. Орденнинг умуий оғирлиги 2.1кг , ўртада катта танга ва атрофида 21 та кичкина 30мм  тангачалардан  иборат. Ўртадаги Орденнинг диаметри 10см, қалинлиги 5 мм, ташқи айланаси 7 см, ички айланаси 4 см, орден атрофи 1см  5та нақшинкор шакилдан иборат.

Орден фақатгина давлат рахбарларига  тақдим этилиб, Осиё давлатлари ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Паралимпия ҳаракатини нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё давлатлари ичида ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун  тақдим этилмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:53, 06.09.2013.
Ўқилди: 5491 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.