«Барселона» сафига келиб қўшилган Энтони Гордоннинг испан тилини пухта билиши кўпчиликда ҳайрат уйғотди, чунки футболчи фаолияти давомида фақат Англияда тўп тепган. Бироқ англиялик вингер бунинг сабабини очиқлади:
«Ишонинг ёки ишонманг, мен испан тилини олдиндан ўрганганман, чунки бир кун келиб «Барселона»да ўйнашимни доим билганман. Бу менинг орзум эди. «Ньюкасл»да бирга ишлаган физиотерапевтимизга ҳар доим бир кун келиб «Барселона»да ўйнашимни айтардим. Ростини айтсам, мен уч ёшимдан буён «Барса» сафида тўп суришни орзу қилганман», — деди Гордон ўз тақдимотида.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Гордон «Ньюкасл»дан «Барселона»га ўтди. ОАВ хабарларига кўра, каталонияликлар ушбу трансфер учун тахминан 80 миллион евро сарфлаган.













