«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган «Арсенал» ва «ПСЖ» баҳсида кимга мухлислик қилишини айтди.
Немис ярим ҳимоячиси терма жамоадаги дўсти Кай Хаверц туфайли «канонирлар»ни қўллаб-қувватлашини тан олди.
«Кайнинг муваффақият тўлқинида терма жамоа ихтиёрига етиб келиши учун унга мухлислик қиламан. Чемпионлар лигасидаги ғалаба инсонга ижобий энергия бағишлайди. Хаверц — бизнинг жамоа учун муҳим ўйинчи, Германияда уни етарлича қадрлашмайди. У Евро-2024да асосий роллардан бирини ўйнаган, чунки у ноёб маҳорат соҳиби ва жуда универсал футболчи», — дея Киммихнинг сўзларидан иқтибос келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Чемпионлар лигасини айнан «ПСЖ»га ютқазиб, ярим финал босқичида тарк этганди.













