Россия терма жамоаси ва «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин Дик Адвокатнинг Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
«Адвокат жамоаси Жаҳон чемпионатига чиққанини эшитиб хурсанд бўлдим. Одатда одамлар пенсия учун пул йиғишади, Адвокат эса навбатдаги марта ҳаётни алдаб ўтди ва пенсияни кейинга сурди!» — деди собиқ футболчи «Матч ТВ» телеканали эфирида.
Жаҳон чемпионати — 2026 Шимолий Американинг учта давлатида: АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Кюрасао терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Германия, Эквадор ва Кот‑д’Ивуар жамоалари билан куч синашади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади.













