Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Гордон Лапортанинг энг қиммат харидига айланди

Баҳо:
+ | -

Жума куни «Барселона» «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг трансферини расман эълон қилди. Инглиз футболчиси «кўк-анорранглилар»га эҳтимолий бонуслардан ташқари 80 миллион еврога тушди — бу Жоан Лапортанинг президентлик қилган иккала давридаги клубнинг энг қиммат хариди ҳисобланади.

25 ёшли вингер бу кўрсаткич бўйича 2009 йилда «Интер»дан 69,5 миллион еврога сотиб олинган Златан Ибрагимовични ортда қолдирди. «Барселона» тарихидаги энг қиммат трансферлар рўйхатида эса Энтони Гордон Усмон Дембеле, Филиппе Коутиньо, Антуан Гризманн, Неймар, Френки де Йонг ва Луис Суаресдан кейин еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Каталония грандининг янги аъзоси билан имзолаган шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:53, 30.05.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик