Кириш Регистрация

The Athletic нашри «Барселона» нима сабабдан Гордон трансферини бунчалик тез ҳал қилганини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Энтони Гордонни «Ньюкасл»дан сотиб олиши бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг «махсус илтимоси»га кўра амалга оширилди. Немис мутахассиси инглиз футболчисининг ўтган йил сентябрь ойида Чемпионлар лигаси доирасидаги ўзаро ўйиндаги (1:2) ҳаракатларидан лол қолган эди. Бу ҳақида The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Барселона» трансфер ойнаси расман очилгунга қадар катта харажат қилишга тайёр эди. Бунинг учта асосий сабаби бор. Биринчидан, жорий йилда Ла Лиганинг иш ҳақи лимити доирасида клубнинг имкониятлари келаси йилгига қараганда анча кенгроқ эканлиги англаб етилди. Иккинчидан, агар Гордон Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатса, унинг нархи янада ошиши мумкин эди. Учинчидан эса, «кўк-анорранглилар» Гордонга қизиқиш билдирган бошқа жамоалар билан рақобатда ютқазишни исташмади.

«Барселона» 29 май куни Гордоннинг трансферини эълон қилди. Инглиз ҳужумчиси клуб билан беш йиллик шартнома имзолади. Трансфернинг умумий суммаси 80 миллион евродан ошиши айтилмоқда.

Киритилди: 11:12, 30.05.2026.
Ўқилди: 1463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик