"Бетис" вингери Абде Эззалзули "Ньюкасл" қизиқиш доирасига тушиб қолди. TEAMtalk хабарига кўра, "қарғалар" 24 ёшли футболчини 80 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтган Энтони Гордоннинг ўрнини босиш учун энг асосий вариантлардан бири деб ҳисобламоқда. Марокашлик футболчининг шартномасида 60 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланган, бироқ "Бетис" ўз юлдузини бироз арзонроққа ҳам сотиши мумкин.
Эззалзули 2023 йилдан бери севильяликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда — у ўшанда "Барселона"дан сотиб олинганди. Ўтган мавсумда Абде "Бетис" сафида барча турнирларда 43 та учрашув ўтказиб, 15 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.













