Бугун, 2026 йил 30 май куни УЕФА Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади, унда «ПСЖ» ва «Арсенал» жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашувга Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт берилади.
Таҳлилчилар «ПСЖ»нинг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимолини 40,4 фоиз деб баҳоламоқда. «Арсенал»нинг ғалабаси эса 30,3 фоизни, дуранг натижа қайд этилиши эса 29,3 фоизни ташкил этади.
Умумий ҳисобда, «ПСЖ»нинг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 56,4 фоизга, «Арсенал»га эса 43,6 фоизга тенг деб кўрилмоқда.













