Франциянинг «ПСЖ» клуби собиқ ҳужумчиси Педру Паулета Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдирди.
«ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидаги яна бир ғалабасига умид қиламан. Кетма-кет иккинчи бор кубокни қўлга киритиш жуда муҳим. Бу ақл бовар қилмайдиган ютуқ бўлади», — дея португалиялик собиқ форварднинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
«ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бугун, 30 май куни Будапештдаги стадионда бўлиб ўтади. Финал Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.













