Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Гримальдо: «Бизда Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир жамоа бор»

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳимоячиси, Испания терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан жой олган Алехандро Гримальдо бўлажак турнир ҳақида ўз фикрларини билдирди. У мусобақа фаворитларидан бири сифатидаги мақомга хотиржам қарашини таъкидлади.

«Мен бунга алоҳида эътибор қаратмайман. Худди Европа чемпионатида бўлгани каби. Агар бизни шундай аташни исташса — марҳамат. Бу бизга босим ўтказмайди ва бизни бўшаштириб ҳам қўймайди. Бизда Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир жамоа борлигини биламиз. Бу факт. Биз амалдаги Европа чемпионларимиз ва улкан истеъдодга эгамиз. Биз ғалаба қозонишни истаймиз ва мақсадимиз фақат шу», — дея Гримальдонинг сўзларини келтиради AS нашри.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида Испания терма жамоаси Саудия Арабистони, Уругвай ва Кабо-Верде билан тўқнаш келади.

Киритилди: 16:58, 30.05.2026.
Ўқилди: 512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик