"Ньюкасл" жамоаси физиотерапевти Даниэль Марти Энтони Гордоннинг "Барселона"га ўтганига муносабат билдирди.
“Гордоннинг жуда аниқ мақсадлари бор ва у биринчи кунданоқ: "Мен Испанияда ўйнайман, “Барселона”да ўйнайман", дерди. Аммо бу ерда, Англияда, Испания лигаси жуда машҳур ва ҳар бир футболчи Испанияда, катта клубда ўйнашни орзу қилади. У бундан доим фахрланарди, илҳомланарди.
У “Барcелона”да муваффақият қозонади. У биз ҳам шахсий, ҳам футбол даражасида соғинадиган футболчи", - деди "қарғалар" ходими.













