Мадриднинг «Реал» клуби вингер Винисиус Жуниор билан меҳнат шартномасини фақат бир ҳолатда — агар футболчи клуб таклиф қилган ва унинг молиявий талабларидан анча паст бўлган шартларга рози бўлсагина узайтиришга тайёр. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.
Агар Винисиус ҳозирги шартларни рад этса, «қаймоқранглилар» таклифни яхшилаш ниятида эмаслар ва футболчи билан хайрлашишга тайёр бўлишади. Винисиуснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Винисиус 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда футболчи клуб сафида барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Винисиуснинг трансфер қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.













