Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Джеррард Слотнинг истеъфосига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Джеррард Арне Слотнинг инглиз клуби бош мураббийлигидан бўшатилгани борасида ўз фикрларини айтди. Аввалроқ, ушбу лавозимга асосий номзод сифатида Андони Ираола кўрилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

«Мен ҳайрон эмасман. Арне Слот учун ачинаман, чунки у ўзининг биринчи мавсумида ақл бовар қилмайдиган ишни амалга оширганди. Буюк Юрген Клоппдан кейин жамоани қабул қилиб олиш осон вазифа эмас эди ва у жуда масъулиятли ўринни эгаллаши керак эди. Ўйлашимча, у бунинг уддасидан аъло даражада чиқди. Премьер-лигада ғолиб чиқиш жуда қийин ва буни мен ҳаммадан кўра яхшироқ биламан».

Ираола «Ливерпуль»га мос келиши ҳақида

«Менимча, потенциал жиҳатдан — ҳа. У «Борнмут»да ажойиб ишни амалга оширди ва унинг услуби «Ливерпуль»га мос келган бўларди, лекин келинг, воқеалардан илгарилаб кетмайлик. «Ливерпуль»даги иш — бутун дунёдаги кўплаб элита мақомидаги мураббийлар учун жозибадор, шунинг учун у ягона номзод бўлади деб ўйламайман. Бироқ унинг «Борнмут»даги иши ва ушбу клубдан «Ливерпуль»га келган йигитлар туфайли улар бир-бирини яхши билишади.

«Ливерпуль»даги бу лавозимни эгаллашни истайдиган бошқа номзодлар ҳам борлигига ишончим комил. Бу жаҳон футболи миқёсидаги жуда муҳим иш, лекин саволингизга жавоб берадиган бўлсам, ҳа, Ираолани кўриб чиқиш керак», — деди Джеррард.

Киритилди: 19:43, 30.05.2026.
Ўқилди: 792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик