Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Анчелотти Неймарнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Неймарнинг жароҳати юзасидан ўз фикрини билдирди. Яқинда юлдуз футболчи жароҳат олган эди, бироқ унгача Неймар «селесао»нинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркибига киритилганди.

— Биз Неймар Жаҳон чемпионатидаги Марокашга қарши биринчи ўйинга тайёр бўлишини кутмоқдамиз. Агар у тайёр бўлмаса, иккинчи ўйинни кутамиз. Биз таркибдаги ҳеч кимни алмаштирмаймиз, — деди мураббий.

Журналистнинг: «Агар Неймар жароҳат олганини олдиндан билганингизда, уни Жаҳон чемпионатига чақирган бўлармидингиз?» — деган саволига Анчелотти ўзига хос тарзда жавоб қайтарди:

— Агар бобомнинг ғилдираклари бўлганида, у автомобиль бўларди.

Бразилия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 14 июнь куни Марокаш терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 21:00, 30.05.2026.
Ўқилди: 1150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик