«ПСЖ» Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал»ни мағлуб этиб (1:1, пенальтилар сериясида 4:3), турнир ғолибига айланди.
Луис Энрике шогирдлари кетма-кет иккинчи йил Европанинг нуфузли кубогини қўлга киритишди. 2025 йилда парижликлар финалда «Интер»ни йирик ҳисобда мағлуб этишганди (5:0).
Бугунги финал «ПСЖ» учун Чемпионлар лигасидаги учинчиси бўлди. Иккита ғалабадан ташқари, парижликлар бир марта мағлубиятга учрашган: 2020 йилда «Бавария»га қарши кечган баҳсда (0:1).













