Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Луис Энрике «ПСЖ»даги 12-совринини қўлга киритди

Баҳо:
+2 | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Париж клубидаги фаолияти давомида ўн иккинчи совринини қўлга киритди.

Парижликлар бугун иккинчи марта кетма-кет Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишди. Финалда «ПСЖ» «Арсенал»ни мағлуб этди (1:1, пенальтилар сериясида 4:3).

Франция клубида ишлаган уч йил давомида Энрике уч марта мамлакат чемпионати ва Суперкубогини, икки мартадан Франция кубоги ва Чемпионлар лигасини, шунингдек, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритди. Шунингдек, «ПСЖ» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.

«Барселона»даги фаолиятини ҳисобга олганда, Энрикенинг мураббийлик карьерасида жами 21 та соврин мавжуд. Каталонияликлар билан у уч марта Испания кубоги, икки марта Ла Лига, бир мартадан Испания Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

«Рома», «Сельта» ва Испания терма жамоасида Луис соврин юта олмаган.

Киритилди: 00:24, 31.05.2026.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик