Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Дуэ: «Биз бунга лойиқ эдик»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Дезире Дуэ Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши кечган ғалабали Чемпионлар лигаси финали якунларини сарҳисоб қилди. Парижликлар пенальтилар сериясида (4:3) устун келишди, асосий ва қўшимча вақтлар эса дуранг (1:1) билан якунланди.

«Биз жуда ҳам фахрланамиз. Бу ҳақиқатан ҳам кучли жамоага қарши яхши ўйин бўлди. Биз бундан яхлит бир оила сифатида завқланишимиз керак, чунки биз бунга лойиқ эдик», — дея футболчининг сўзларини келтиради TNT Sports.

«Мен ҳар бир пенальтини ижро этаётганда хотиржамликни сақлашга ҳаракат қиламан. Мен гол урдим, бу шунчаки ажойиб. Биз камтарликни сақлашимиз керак ва меҳнат қилишда давом этамиз. Биз янада кўпроғини хоҳлаймиз. Биз ёшмиз, ғалабаларга чанқоқмиз ва амбицияларимиз юқори», — дея қўшимча қилди Дуэ.

«ПСЖ» кетма-кет иккинчи бор ушбу турнир ғолибига айланди.

Киритилди: 08:00, 31.05.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик