Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Энрике: «Арсенал»ни табриклайман»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Парижликлар пенальтилар сериясида зафар қучишди.

«Ҳиссиётларим аралашиб кетган. Ҳаяжон, чарчоқ — ҳаммаси бирваракайига келди. Аммо бу мавсумнинг энг яхши лаҳзасидир. Биз ҳамон чемпионмиз, турнирда кетма-кет иккинчи бор ғолиб чиқдик — бу ажойиб. Биз бунга лойиқ эдик, худди бутун мавсум давомида биз билан бирга бўлган мухлисларимиз каби.

Бу жуда оғир ва мураккаб ўйин бўлди. «Арсенал»ни табриклайман, биз учун ҳақиқатан ҳам осон бўлмади. Улар ажойиб ўйнашди. Бу табиий ҳол. Улар ўйинни ўзлари кучли бўлган фазаларга ўтказишга ҳаракат қилишди. Биз эса тўпни назорат қилишга ва прессинг уюштиришга интилдик. Якунда биз совринни қўлга киритдик.

Мени афсонавий мураббий деб аташ мумкинми? Бу мени қизиқтирмайди», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради BBC.

«ПСЖ» кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Киритилди: 08:08, 31.05.2026.
Ўқилди: 246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик