Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Райс: «Улар руҳан эзилган»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс икки нафар жамоадоши ҳақида ўз фикрларини билдирди. «ПСЖ»га қарши кечган Чемпионлар лигаси финалидан кейинги пенальтилар сериясида Габриэл ва Эберечи Эзе ўз имкониятларидан фойдалана олишмади, натижада «канонирлар» мағлубиятга учрашди.

«Улар руҳан эзилган ҳолатда. Чемпионлар лигаси финалида пенальтини голга айлантира олмаслик — жуда оғир. Лекин биз уларни яхши кўрамиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Футболда шундай воқеалар бўлиб туради. Улар финалларда пенальтидан адашган биринчи ёки охирги футболчилар эмас. Бундай ҳолатни ҳамма бошдан кечирган», — дея Райснинг сўзларини келтиради TNT Sports.

«Бу икки футболчисиз биз бу мавсумда чемпионатда ғолиб чиқа олмаган бўлардик. Футбол гоҳида шафқатсиз бўлади, лекин биз ижобий жиҳатларга эътибор қаратишга ҳаракат қиляпмиз», — деб таъкидлади Райс.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 22 йил ичида илк бор Англия чемпионига айланди.

Киритилди: 08:16, 31.05.2026.
Ўқилди: 303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик