Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«ПСЖ» қатарлик хўжайинлар даврида 42-совринини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Қатар ширкати бошқарувига ўтганидан бери ўз коллекциясидаги 42-совринга эга чиқди.

Луис Энрике жамоаси кетма-кет иккинчи бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишдан ташқари, жорий мавсумда Франция Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги, Қитъалараро кубок ва Лига 1да ҳам зафар қучди.

2011/12 йилги мавсумдан бошлаб, яъни клуб қатарликлар мулкига айланганидан бери, «Пари Сен-Жермен» жами 42 та совринни қўлга киритган бўлиб, уларнинг 38 таси Франция ички мусобақаларига тўғри келади. Таққослаш учун, ушбу давр мобайнида Франциянинг барча қолган клублари биргаликда жами 15 та ғалабага эришган ва фақат «Лилль» ҳамда «Лион»гина бир мартадан кўп (икки мартадан) ғолиб бўлишни уддалаган, холос.

Киритилди: 08:50, 31.05.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик